Бир-биридан узоқ тушунчалар ўртасида қандай умумийлик бўлиши мумкин?
Иккаласи ҳам ташқи шароитларга таяниб, оқим билан бормасликка, балки вазиятни ҳақиқатан ҳам бошқаришга, белгиланган мақсад сари ҳаракат йўналишини ва тезлигини белгилашга имкон беради.
Кредит скоринг – бу қарз олувчиларнинг рейтинг тизими бўлиб, унга биноан банклар ва йирик микромолиялаш ташкилотлари шахснинг қарзни қанчалик тўғри тўлашини тахмин қилишлари мумкин. Башорат математик ҳисоб-китоблар ва статистик маълумотларга асосланади.
Қарз олувчиларнинг скоринг баҳолаш ёрдамида асосий афзалликлари нима бор?
Биринчидан, агар анъанавий эксперт хулосаси статистик модел билан тўлдирилса ёки алмаштирилса, ҳозирги кредит портфелидан тўрт баравар кўп фойда олиш мумкин.
Иккинчидан, кредитлар бериш жараёнини тўлиқ автоматлаштириш мумкин бўлади. Aвтоматлаштириш мутахассисларнинг субъективлиги ва хатоларини, суиистеъмол қилиш имкониятларини йўқ қилади. Aвтоматлаштирилган тизим ҳар қандай буюртмани тенг ва холис текширади, фақат фактларни баҳолайди ва бошқа ҳеч нарсани эмас. Aвтоматлаштирилган тизим учун қарор қабул қилиш мантиғининг мураккаблиги ҳеч нарса билан чегараланмайди, бу бўйича кредит мутахассиси ҳақида эса ишонч билан айтиш мумкин эмас.
Учинчидан, кредит портфелини сифатини пасайтирмасдан катталаштириш мумкин бўлади. Энг яхши қарз олувчилар аллақачон сизнинг мижозларингиздир. Бизнесни кенгайтириш учун “энг ёмон”ларнинг энг яхшисига, шу жумладан илгари рад этилганларга кредит бериш керак. Ушбу хавфни махсус воситалардан фойдаланмасдан бошқариш ўта қийин.
Тўртинчидан, кредитлаш бизнес жараёнининг асосий параметрларини ўзгартириш орқали кредит портфелини самарали бошқариш мумкин бўлади. Масалан, чегара баллари, тасдиқлаш / рад этиш даражаси, таснифлаш сифати / барқарорлик нисбати асосида модел танлаш.
Келинг, банкда скорингни жорий қилишдан олинадиган салоҳиятли фойда миқдорини аниқлашга ҳаракат қилайлик.
Масалан, бир авлоднинг бир хил кредитлари намунасини оламиз (ўша куни берилган бўлади). Идеал ҳолда, барча қарз олувчилар барча мажбуриятларни ўз вақтида тўлашди, яъни, кредит суммаси ва ҳисобланган фоизларни қайтариб беришди. Биз идеал молиявий натижани тузатамиз. Банк иши билан шуғулланаётганимизда шунга интиламиз.
Кейинги қадамда шу авлод кредитлари учун ҳақиқий молиявий натижаларни ҳисоблаймиз ва идеал натижалардан узоқлигимизни кўрамиз. Бу ердаги фарқ – асосий суммани йўқотиш ва олинмаган фоизлар бўйича тўловлардир.
Кредит скорингининг вазифаси – қарз берувчини йўқотишлардан қутқаради ва идеал молиявий натижаларга яқинлаштиради.
Aфсуски, ҳар доим ҳам банк раҳбарияти томонидан юқоридаги ғояларни тушуниб, қабул қилинавермайди. Аллоҳга шукур, кредит портфели салбий даромадга эга эмас. Ушбу фаолият муваффақиятли ҳисобланади. Aжабланарлиси шундаки, кредит портфелининг салоҳиятига қизиқувчилар кам. Аслида, корхона эгалари инвестицияларнинг максимал самарадорлигидан манфаатдор бўлишлари керак. Кредит портфели рентабеллигини скоринг шкаласи бўйича тақсимланиши инвесторларга бу имкониятни беради.
Александр Петров, Loginom Company
Все о банковском скоринге ЗДЕСЬ