PULTOP.UZ ВАЗИФАСИ

Ўзбекистон фуқаролари учун молиявий имтиёзларни тўғри танлаш ва қўлга киритиш учун муқобил шароитларни таъминлашдир. Pultop.uz — бу молиявий хизматлар бўйича ахборот марказидир. Биз ҳаётни осонлаштирадиган хизматларни яратамиз ва ҳар қандай молиявий масалалар бўйича мустақил ва холис тавсияларни берамиз. Сиз бу ерда Ўзбекистон бозорида тақдим этиладиган барча молиявий маҳсулотлар ва хизматлар: кредитлар, омонатлар, суғурта полислари ва бошқаларни топасиз.

БИЗНИНГ МУВАФФАҚИЯТИМИЗ

Банк соҳаси > 20 йил
IT соҳаси > 30 йил
Кредит олишга ёрдам > 15 йил
Маркетинг ва реклама > 8 йил

Пулингиз ва вақтингизни иқтисод қиламиз!

Pultop.uz сайти сизга кредит, суғурта, ипотека, инвестициялар ва бошқа молиявий операциялар бўйича энг яхши ва фойдали таклифларни ортиқча ҳаражатларсиз топиш имконини беради. Энди сиз турли сайтлардан маълумот олишда вақт ва пул сарфлашингиз, банклар ва суғурта компанияларига бориб юришингиз шарт эмас. Муҳим қарорларни ишонч билан қабул қилишингиз учун сизни қизиқтирган саволларнинг барча томонлари ҳақида гапириб берамиз.

PULTOP.UZ билан фақат энг яхшисини танлайсиз!

ҚУЛАЙЛИК

Қулай ва оддий воситалар, профессионал ва мустақил тавсиялар сизни хавфли хатарлар, кераксиз қарзлар ва бошқа молиявий зарарлардан ҳимоя қилади.

МУТАХАССИСЛАР КЎМАГИ

Энг яхши молиячилар ва мутахассислар саволларингизга самимий ва холисона жавоб беришга тайёр. Сиз саволингизни берсангиз кифоя!

ДОЛЗАРБ

Бизнинг базамиз доим Ўзбекистоннинг молиявий бозори тўғрисидаги долзарб ва янги маълумотлар билан ўз вақтида янгиланиб боради. Шунингдек, сиз бу ерда турли банклар, лизинг, суғурта ва бошқа компанияларининг турли хил хизматларига доир маълумотларни топасиз.

ОЧИҚ-ОШКОРА

Биз кредит хизматларининг мураккабликлари ва тузоқлари ҳақида очиқдан-очиқ гаплашамиз. Онлайн-калькуляторлар сизга кредитни тўлаш учун барча қўшимча тўловлар ва бошқа молиявий операцияларни ҳисоблашда ёрдам беради.

МОЛИЯВИЙ ТАШКИЛОТЛАР УЧУН ҲАМКОРЛИК АФЗАЛЛИКЛАРИ:

Янги мижозлар ва ҳамкорларни жалб қилиш;

Даромадларни ошириш, қайта алоқа;

Янги хизматлар ва маҳсулотлар тўғрисида ахборот бериш;

Жунатиш