Банк раҳбарлари, хавфлар департаментлари бошлиқлари ва хавфлар бўйича мутахассислар, молиявий ташкилотларнинг хавфларни бошқариш бўлимлари ходимларини Россиянинг етакчи мутахассислари иштирокида ўтказиладиган семинар-конференцияга таклиф қиламиз!
Кредит скоринг – бу рақамли статистика усуллари асосида қарз олувчининг кредит лаёқатлилигини (кредит хавфларини) баҳолаш тизими.
Одатда истеъмолчини кредитлашда кичик пул миқдорларидан фойдаланилади. Бундан ташқари, ундан уяли алоқа операторлари, суғурта компаниялари ва бошқаларда фойдаланиш мумкин.
Семинарда қуйидагиларни билиб оласиз:
? Кредит конвейерини нолдан бошлаб 3 ой ичида қандай йўлга қўйиш керак?
? Кунига 50 000 дан ортиқ кредитни қандай бериш керак?
? 1 дақиқада қандай қилиб кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин?
? Кредит конвейери: Россия молия ташкилотларининг ноёб тажрибаси.
Энг малакали мутахассислардан кредитни баҳолашни самарали қўллаш бўйича Россия тажрибаси
СEМИНАРДА ҚАТНАШИШ БEПУЛ
Спикерлар:
Полянский Юрий Николаевич – Россия Федерацияси Марказий банки банкларни бошқариш департаменти хавфларни моделлаштириш методологияси бўлими бошлиғи
Арустамов Алексей Иванович – Россиянинг етакчи аналитик платформасини ишлаб чиқарувчи – Loginom Company директори
Ўтказилиш жойи: «Ичан қалъа» меҳмонхонаси
Манзил: Ўзбекистон, Тошкент ш. Тафаккур, кўчаси, 68 уй.
Сана: 11.07.2019
Бошланиш вақти: 09: 30 да, иштирокчиларни 09: 00 дан рўйхатдан ўтказиш бошланади.
Маълумот учун телефонлар: +998911357790 +998911357789