ОАВ вакиллари 4та ташкилот фаолияти билан танишди:
Ўзбекистон Миллий банкининг Самарқанд бўлими, МЧЖ “UrGaz Carpet”, МЧЖ “Ургут Агро Вед Сервис” ҳамда МЧЖ “Ургут Микро Метал”.
⠀
Пресс-тур хулосасини чиқарамиз:
⠀
▪️ Ўзбекистон Миллий банкининг Самарқанд бўлими.
⠀
▫️325 000 дан ортиқ мижоз.
▫️01.10.2019 йил учун 2 трлн. сўм миқдорда кредит ажратилган.
▫️Хорижий кредит линиялари ўз ичига Хитой, Корея, Россия ва Германиядаги банкларни олади.
▫️Сўнгги йил ичида банк ва унинг филиаллари 770 млрд. сўм миқдорда омонат қабул қилишди.
⠀
▪️”UrGaz Carpet”.
⠀
▫️300 кишидан ортиқ ишчи ўрни.
▫️Миллий банк молиявий кўмагида Туркия, Англия, Германия, Италия, Австрия ва Бельгиянинг завомнавий ускуналари харид қилинди.
▫️Мустақил равишда 8 хил рангдаги иплар ишлаб чиқарилмоқда.
▫️Маҳсулот Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Доғистон, Латвия ва Россияга экспорт қилинмоқда.
▫️
▪️“Ургут Агро Вед Сервис”.
⠀
▫️Иш бошлаш учун Миллий банк 2,5млрд. сўм миқдорда кредит ажратган
▫️Териш, ювиш, қуритиш, қайта ишлаш ва қадоқлаш учун барча зарур ускуналар Хитойдан келтирилди.
▫️Маҳсулот теримидан кейин уч соат ичида ишлаб чиқарилади.
▫️Янги боғни яратиш режаси тақдим этилган бўлиб, у учун 3,5 миллиард сўм маблағ ажратилди.
▫️Ишчилар сонини 26 дан 150-200 нафаргача ошириш режалаштирилмоқда.
▫️Маҳсулот Қозоғистон, Россия, Украина, Белорусия, Хитойга экспорт қилинади, яқин келажакда БАА билан ҳамкорлик ўрнатиш режалаштирилмоқда.
⠀
▪️ “Ургут Микро Метал”.
⠀
▫️Миллий банкнинг 1млн. 60 минг АҚШ доллари миқдордаги молиявий кўмагида тиш чўткаси, ёпишқоқ лента, нейлон ва акрил елим ишлаб чиқариш цехи қурилди.
▫️Ишчилар сонини 35дан 95 нафаргача ошириш режалаштирилмоқда.
▫️Қирғизистон ва Афғонистонга экспорт қилишни бошлаш режалаштирилмоқда.
▫️2020 йилда Япония қолиплари асосида сифатли ва арзон тиш чўткаларини ишлаб чиқариш учун қўшимча машиналарни сотиб олиш учун 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши устида иш олиб борилмоқда.