Ишбилармонлик бизнеси стартапларсиз мавжуд бўла олмаганидек стартапларнинг ўзи инвесторларсиз яшай олмайди. Шунинг учун ҳар қандай стартапнинг орзуси – ишончли инвесторни топишдир. Ҳар қандай инвесторнинг орзуси эса – ҳеч бўлмаганда йўқотиш келтириб чиқармайдиган бизнесга пул киритишдир.
Қуйидаги инвесторлар ва стартапларни қидириш бўйича ҳаракатлар маълум алгоритми билан таништириб ўтамиз. Бу эса ушбу жараённинг ҳар икки томонига ҳам катта ёрдам бериши мумкин.
ҒОЯЛАРНИНГ ОЧИҚЛИГИ
Шундай вақтлар бўлганки, энди иш бошлаган тадбиркорлар ўз фикрларини ўғирлашларидан қўрқиб, унинг моҳиятини ҳеч кимга, ҳатто инвесторга ҳам айтишмасди. Бугунги кунда бу қўрқувлар ортда қолмоқда. Стартап эгалари ўз лойиҳаларини конференцияларда, турли жойларда, инвесторлар ва ишбилармонларнинг учрашувларида очиқ намойиш этишмоқда. Интернетда эса, кўплаб онлайн-ресурслари мавжуд бўлиб, унда таништириб бориш мақсадида хусусий бизнесни очиш учун ғояларни эркин тарзда киритиб бориш мумкин.
Инвесторлар доимий равишда мос келувчи лойиҳаларни излашади. Тармоқ бу қидирувда муҳим роль ўйнайди. Танишларнинг манбаси, юқорида айтиб ўтилган конференциялар, ихтисослашган онлайн ресурслар, муваффақиятли тадбиркорлар ва инвесторлар таклифлари бунда анча қўл келади.
ҲАЛОЛЛИК
Тажрибали сармоядор нимадирни яширишаётгани ёки очиқ-ойдин алдашаётганини дарҳол кўра билишади. Стартап учун бу фақат битта нарсани англатади – у ҳам бўлса муваффақиятсизлик! Кўпчилик инвесторлар учун стартап вакиллари билан учрашувда асосий вазифалардан бири талабгорнинг турли параметрлар бўйича тўғри баҳолашидир.
ҒОЯГА САДОҚАТ ВА ЕТАКЧИЛИК
Бизнес очаётган одамлар ўз ғояларига нисбатан қанчалик садоқатли бўлсалар, пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун шунчалик тайёр бўлишади. Бу эса инвесторга мурожаат этувчиларнинг муайян вазиятда қандай ҳаракат қилишини ҳисоблашларига имкон беради. Уларнинг етакчилик сифатини баҳолаш талабгорларнинг профессионал жамоани шакллантириш ва уни бошқаришга қанчалик қодир эканликларини баҳолаш имконини беради.
БОЗОР
Талабгорнинг бозорни қанчалик чуқурроқ тушуниши инвесторни лойиҳага маблағ сарфлашга ишонтириш эҳтимоли шунча юқори бўлади. Инвесторга мурожаат этувчининг бизнесни ривожлантириш учун узоқ муддатли қарашлари қанчалик етарли эканлиги ва ушбу қарашнинг ҳақиқатга мос келишини тушуниш муҳимдир. Фикрнинг мослашувчанлиги қўшимча баҳолашга боғлиқ. Ушбу ғоя бозор шароитида ўзгаришлар бўлган тақдирда тезда мумкин бўлган инновацияларга мослашиши ёки қайта тузилиши текширилади.
СТАРТАП-ТАЖРИБА
Талабгорнинг стартапни амалга ошириш тажрибасига эгалиги қарор қабул қилишда инвесторга қўшимча маълумот беради. Шуни унутмаслик керакки, агар тажриба муваффақиятсиз бўлса ҳам, у минус саналмайди. Ҳатто салбий тажрибанинг мавжудлиги унинг йўқлигидан кўра яхшироқдир.
Хулқ-атвор қоидалари
Инвестор билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун аниқ бир қатор қоидалар мавжуд. Уларга амал қилинса янги иш бошлаётган тадбиркорлар йўл қўйишлари мумкин бўлган хатоларни четлаб ўтган бўласиз. Тезлик билан жавоб қайтаринг. Инвесторлар ўз саволларига узоқ вақт давомида жавоб беришганини ёқтиришмайди. Секинлик билан берилган жавоблар сармоядор учун лойиҳангизни амалга оширишдаги билим ва кўникмангиз ҳамда ишончингиз етишмаслигини ангатади.
Инвесторни шоширманг, уни шошириш яхши эмас. Ахир, у ўз пулларини хавф остига қўяди ва шу сабабли қарор қабул қилиш учун кўпроқ вақт керак бўлади.
Жамоани яширманг, агар инвестор барча лойиҳа иштирокчилари билан гаплашмоқчи бўлса, унга ҳалақит қилмаслик зарур. Ишонинг, ҳар қандай шубҳа муқаррар равишда салбий натижаларга олиб келади.
Асосий ишлаш кўрсаткичларингизни (Key Performance Indicators, KPI) билиб олинг. Жамоа ишини баҳолаш мезонлари етишмаслиги ҳам қарор қабул қилишда салбий омил ҳисобланади. Тўғри KPI бошқалар билан бир қаторда лойиҳани амалга оширишдан олдин унинг ҳаётийлиги ҳақида гапириши мумкин.