Пул – Африкада ҳам пулдир. Ҳар биримиз ҳаётимизда ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам қандай қилиб пул топиш, ҳалол ишлаб топган (эҳтимол, ҳалол эмас, лекин гап ҳозир бу ҳақда эмас) пулимизни сақлаш ёки кўпайтиришимиз ҳақида саволлар берганмиз.
Бугун биз молиявий саводхонлик ҳақида гапиришни истаймиз: бу ҳар бир пул эгаси билиши керак бўлган асосий масаладир. Агар сиз ҳали бу ҳақида ўйламаган бўлсангиз, эртами-кечми, ўз молиянгизни малакали равишда бошқаришингиз керак, деган фикрга келасиз. Кўпчилик бу йўлда жуда кўп тўсиқ ва хатоларга йўл қўйишади, баъзилар эса бошқа одамларнинг тажрибасидан фойдаланиб, молиявий йўқотишларни камайтиришади.
Ахир, пулни тўғри бошқараётганда, сиз харажатларни сезиларли даражада камайтирасиз ва айни пайтда уларни кўпайтирасиз. Қизиқарлими? Ундай бўлса диққат билан ўқишда давом этинг!
Сиз диққат қилишингиз керак бўлган биринчи нарса – «хавфсизлик ёстиғи»ни яратиш
Ҳозир ёшлар бу ҳақда жуда оз ўйлашади. Улар бугунги кун билан яшашга одатланишган. Трендда бўлиш учун урфга кирган нарсаларга пул сарфлашади ҳамда эртанги кунни ўйлашмайди. Аммо кекса авлод вакиллари барча ижобий ва салбий томонларини тарози палласида тортган ҳолда пулни оқилона сарфлашади. Албатта, улар “қора кун”га деб, тўшак остига, банкага пулни беркитиб қўйишади. Тўғри қилишади. Чунки пул тезда керак бўлиб қоладиган пайтлар юзага келади. Нархлар кўтарилиб кетади, зудлик билан сотиб олиниши ёки тўланиши керак бўлган нарсалар бўлади. Сиз «Кредит олишингиз мумкин» – дейишингиз мумкин. Лекин кредитни кўриб чиқиш учун бир неча кун керак бўлади, уни ҳали беришлари эса аниқ эмас.
Тезда юқори фоизга кредит олиш ҳам тўғри вариант эмас.
Хулоса: сизда ҳар доим «қора кунга сақлаб қўйилган пул» бўлиши керак, у кутилмаган харажатлар учун 3-6 ойлик даромадингизга тенг бўлинади. Бу сизнинг «хавфсизлик ёстиғингиз» бўлади.
Иккинчиси – банк ўрнига «тўшакда» йиғиш
Юқорида айтиб ўтганимиздек, кўплаб фуқаролар уйда «қора кун» учун пул сақлашни афзал кўришади. Бу, албатта, яхши, лекин банк (молия муассасаси)да сақлаш яхшироқдир. Баъзилар бир вақтлар банкларда сақланган пуллар қийматсиз бўлиб кетганини эслашади. Аввало, бу қачонлардир бўлган. Иккинчидан, кўп йиллар ўтди ва кўп нарса ўзгарди.
Энди сиз ҳеч бўлмаганда депозит (банк омонати) бўйича пулларингизни қўйишингиз мумкин ва маълум ойларда сизда ҳар ой маълум фоизлар «томчи» бўлиб йиғилиб тураверади. Ахир, ҳар қандай ҳолатда ҳам инфляция содир бўлиши мумкин. Пул эса пулни олиб келиш керак.
Хулоса: пулни уйда жавонда сақлагандан кўра банкдаги депозитга жойлаштирган маъқул.
Учинчи – тўғри кредитларни олинг
Агар чиндан ҳам кредит олишга қарор қилган бўлсангиз ёки усиз ҳеч иш қила олмасангиз, бир нечта маслаҳатларга амал қилинг:
— кредит сиз даромад оладиган валютада бўлиши керак. Бизнинг ҳолатимизда бу сўмдир.
Кредитни олиш кунидаги курси паст бўлган валютада кредит олиш учун васвасага қарши туринг. Эртага сўмнинг курси пасайиши ҳисобига 30 фоиз, ҳатто 50 фоизга ошган ойлик тўловлар сизни қувонтирмайди.
— кўп ҳам, кам ҳам эмас, айнан сизга керак бўлган миқдордаги суммани олинг. Эсингизда бўлсин, керак бўлган суммадан ҳеч бўлмаганда 500 минг сўм кўпроқ олсангиз, банкка 750 минг сўм ёки ундан ҳам кўпроқ миқдорда қайтаришингизга тўғри келади. «Бошқаларнинг пулини олиб, ўзингизникини берасиз», деган гап тўғри топиб айтилган.
Тўртинчи – мақсадли инвестиция
Инвестиция қилиш учун мақсадни тўғри аниқлаш керак. «Пул топиш» – мақсадга мос эмас. Мақсад муддат, қиймат ва устуворликка эга бўлиши керак. Инвестициянгиз учун малакали тарзда танланган инвестиция воситалари мана шуларга боғлиқ.
Агар муҳим мақсад аниқланган бўлса, сиз 1-3 йил ичида фойда олиш учун сармоя киритсангиз, банк депозитлари (омонатлари)ни танлаш энг яхши ечим бўлади.
Мақсад муддати 3 йилдан 10 йилгача бўлса, юқорида санаб ўтилган депозитлар актив портфелига шунингдек барқарор корхоналарнинг акцияларини қўшишингиз мумкин.
Бешинчи – ақл билан хавфларни қабул қилиш
Хавфга нисбатан мойиллигингизни баҳоланг. Инвестицияларингиз қийматига ўтиш учун қанчалик тайёрсиз? Мана бир мисол: сизнинг дўстингиз қимматли қоғозларга инвестиция қилиб, йиллик 20 фоиз даромад олаётганидан хурсанд. Аммо бу сизнинг пулингизни у ерга инвестиция сифатида киритишингизни англатмайди. Эҳтимол, сизнинг дўстингиз баъзан акциялар қиймати 50 фоизгача пасайишига дош беришга тайёрдир, лекин сиз бунга тайёр бўлишингиз факт эмас. Ҳар бир одам ўз хавф даражасига эга. Акцияларингизни тўғри келмайдиган шароитда жорий қиймати энг паст бўлганда сотишга мажбур бўлишингиз мумкин, натижада барчаси фақатгина йўқотишлар билан якунланади.
Маблағингиз тўсатдан камайиб кетишига тайёр бўлсангиз, аксарият қисмини акцияга жойлаштиришни маслаҳат берамиз. Агар шундай бўлмаса, сизга банк омонатларидан фойдаланинг.
Олтинчиси – молиявий режа тузиш
Барча орзуларингизни рўёбга чиқариш учун сиз ҳамма нарсани эҳтиёткорлик билан режалаштиришингиз керак. Мисол учун, бир йил ичида машина, 3 йил ичида уй сотиб олиш, 10 йилдан кейин ўғил ёки қизингизнинг таълими учун пул тўлаш ва ҳоказо. Режалаштириш орқали керакли миқдордаги маблағни тўплаш сиз учун осон бўлади, чунки эришишни истаган аниқ мақсадларингиз бор.
Агар буни қилмасангиз ва сизда фақат битта орзу (мақсад) – бир йил ичида машина харид қилишга керакли миқдордаги маблағни тежаш билан уй учун бошланғич тўловсиз қоласиз. Бироқ ўғлингизни энг яхши университетга ёки бошқа муҳим мақсадларга эришиш учун нима қилиш керак?
Хулоса: Ўзингизга бир мақсадни қўйманг, балки тўлиқ, узоқ муддатли молиявий режа тузинг.
Еттинчи – суғурта қилдиринг!
Кўпчилик суғурта хизматларини эътибордан четда қолдиряпти, гарчи бу аслида молиявий саводхонликнинг муҳим қисми. Ҳозир ёш бўлганимиз учун биз билан ҳеч нарса содир бўлмайди деб ўйлаймиз, чунки соғломмиз, қувват ва кучга тўламиз. Агар тасодифан пастки қўшнингизни уйига сув тошириб юборсангиз ёки бахтсиз ҳодиса содир бўлсачи? Унда нима қиласиз? Албатта, биз сиз билан барчаси яхши бўлишига ишонамиз, аммо ишонч ҳосил қилиш учун ўзингизни суғурта қилишни тавсия этамиз, шунда кутилмаган ҳаражатларни қоплашингиз мумкин. Кутилмаган муаммолар юзага келганда, улар, одатда, катта ҳаражатларни талаб қилади, бунга ҳамма ҳам тайёр эмас.
Хулоса: Ҳар бир инсоннинг келажагига ишонч гарови – мулки, ҳаёти ва жавобгарликни суғурталаш. Истагимиз, сизда ҳаммаси яхши бўлсин!
Саккизинчиси – нафақага чиқишингизга қанча вақт бор?
Албатта, давлат ҳар қандай ҳолатда сизнинг нафақангизга ғамхўрлик қилади. Агар расман ҳеч қандай жойда ишламаган бўлсангиз ҳам, сизга энг кам пенсия берилади. Мана яна бир савол: сиз бу пенсияда яшашингиз мумкинми?
Хулоса: Яхши ва муносиб дам олишга вақтида кетиш, фаровон ва бахтли ҳаётда яшаш учун камида 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳақида ўйлаш керак.