Тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, банк раҳбарияти, тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Жиззах вилоятининг ҳокими Эргаш Солиев сўзга чиқди.
⠀
▫️ Жиззах филиали йил бошидан буён 49 та лойиҳага 352,7 млрд. сўм ажратди.
⠀
▫️Ҳозирги кунда бу лойиҳалардан 21 таси ишга туширилиб, 2000 дан зиёд янги иш ўринлари яратилган.
⠀
▫️Шкндан корхоналардан бири – “Арнасой Голден Текс” МЧЖ учун ажратилган банк кредити ҳисобига 323 та иш ўрни яратилди.
⠀
▫️ Банк бўлими хорижий молиявий ташкилотларнинг кредит линияларидан самарали фойдаланиб келмоқда.
⠀
Умумий қиймати 8,4 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш учун “Агромир” МЧЖ учун Осиё тараққиёт банкининг кредитлари ҳисобига 60 та янги иш ўрни яратилди.