Ўзмиллийбанк ва «Frontera Capital» (Буюк Британия)
953 миллиард сўм миқдорида кредит битими имзолади.
⠀
2019 йилнинг 14 декабр куни Ўзбекистон Миллий банки «Frontera Capital» (Буюк Британия) инвеститсия компанияси билан кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун миллий валютада 953 миллиард сўм (100 миллион АҚШ доллари эквиваленти) миқдорида маблағ жалб қилиш учун кредит келишувини имзолади.
⠀
Ушбу битимнинг асосий афзалликлари:
– халқаро молиявий механизмлардан фойдаланган ҳолда маблағ жалб қилиш;
– сўмни молиялаштиришнинг янада қулай шартлари;
– узоқ муддатли маблағларни жалб қилиш (7 йилгача);
– кредит маблағларидан кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини, шунингдек, чакана кредитлашда фойдаланиш мумкин.
⠀
Бундан ташқари, ушбу келишув ривожланаётган бозорларда халқаро молия институтлари билан кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган «Frontera Capital» инвеститсия компанияси билан ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятларни тақдим этади.
⠀
Ушбу маблағлар Ўзмиллийбанк номидан халқаро капитал бозорига кредит ноталарини чиқариш орқали жалб қилинди, бу эса ўз навбатида Ўзмиллийбанкка жаҳон капитал бозоридаги ижобий обрўсини мустаҳкамлашга имкон беради ва халқаро инвесторларнинг қизиқишини уйғотади.
⠀